21:11 / 06.12.2021
5186

Илон Маск Tesla акциялари арзонлашиши оқибатида 15 миллиард доллар йўқотди

Фото: Getty Images

Tesla компанияси раҳбари Илон Маск компания акциялари арзонлашиши оқибатида 15,2 млрд доллар йўқотди. Bloomberg ахборот агентлигининг хабар беришича, шундан кейин тадбиркорнинг бойлиги 268,9 млрд долларгача камайган

Таъкидланишича, АҚШнинг йирик технологик компаниялари акциялари мамлакатда инфляция кучайиши ва пул-кредит сиёсати қатъийлаштириши мумкинлиги хавотирида арзонлаша бошлаган. 

Таҳлилчилар маълумотларига кўра, АҚШнинг 10 нафар энг бой техномагнати умумий ҳисобда 27,4 доллар йўқотган. Улар орасида Маск энг кўп йўқотишга учраган. 30 ноябрдан бери Tesla акциялари 11,4 фоизга, яъни 1,14 минг доллардан 1,01 минг долларгача арзонлашган.

6 декабрда Nasdaq биржасидаги савдолар вақтида компания акциялари 6,4 фоизга арзонлашган. 

Аввалроқ Маск бойлиги 300 млрд доллардан ошган тарихдаги биринчи инсонга айланганди.

Top