Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ўз фуқароларини Украинадан эвакуация қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда – ОАВ
Маълумот берилишича, Пентагон эвакуациянинг турли – “иккинчи даражали давлат хизматчилари”дан тортиб барча фуқароларни оммавий олиб чиқиб кетишгача бўлган вариантларини кўриб чиқмоқда.
АҚШ ҳукумати Россиянинг Украинага бостириб кириши эҳтимоли тўғрисидаги хабарлар фонида ўз фуқароларини Украинадан эвакуация қилиш имконияти ва йўлларини ўрганмоқда, деб хабар берди CNN телеканали ўз манбаларига таяниб.
“Байден маъмурияти агар Россия Украинага бостириб кирса ва хавфсизлик борасида оғир вазиятни вужудга келтирадиган бўлса, Украинадан америкалик фуқароларни эвакуация қилиш имкониятини ўрганмоқда”, — дейилади телеканал хабарида.
Маълумот берилишича, Пентагон эвакуациянинг турли — “иккинчи даражали давлат хизматчилари”дан тортиб барча фуқароларни оммавий олиб чиқиб кетишгача бўлган вариантларини кўриб чиқмоқда. Бу борадаги якуний қарорни давлат департаменти қабул қилади.
Манбаларнинг сўзларига кўра, ушбу режалаштиришга АҚШнинг Афғонистондан эвакуация қилиш ишларини ёмон олиб боргани сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Аввалроқ Ғарб нашрлари Россия 2022 йилнинг бошларида Украинага ҳужум қилишга тайёрланаётгани ҳақида ёзганди.
Мавзуга оид
15:51
Россия ичкарисига дрон ҳужумлари билан Украина нимага эришяпти?
10:30
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
09:45
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:16