Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомобилда йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерлар электрон тарзда ташкил этилади
“Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
2022 йил 1 январдан 1 мартгача йўловчи ташиш йўналишларини очиқ тендерлар орқали бириктириш бўйича электрон тизим тест режимида жорий этилади.
2022 йил 1 мартдан шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендерлар фақат электрон тизим орқали ўтказилади.
Қарор билан тендерни ўтказиш тартибига оид низом тасдиқланди. Низомда тендер таклифларига қўйиладиган талаблар, ғолибларни аниқлаш, шартнома тузиш ва бошқа қоидалар белгиланди.
2022 йил 1 июлгача ҳудудларда жамоат транспортини ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилади.
Мавзуга оид
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
12:44 / 03.05.2026
Тошкент метросида йўловчи поезд йўлига тушиб кетди
19:17 / 16.04.2026
21 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларида қонунбузилишлар аниқланди
21:12 / 15.03.2026