Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент метросида йўловчи поезд йўлига тушиб кетди
Ҳолат “Ғафур Ғулом” бекатида содир бўлган. Йўловчи аёл поезд кириб келаётганида унинг йўлига тушиб кетган. Машинист ҳаракат таркибини тезкор тўхтатиб қолган. Аёл жиддий жароҳатланмаган.
Фото: Тошкент метрополитени
Тошкент метросида йўловчи аёл поезд йўлига тушиб кетди. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳолат 2 май куни соат 21:35 атрофида “Ғафур Ғулом” бекатида содир бўлган. Бекатга 40-сонли ҳаракат таркиби кириб келаётган пайтида йўловчи аёл эҳтиётсизлик оқибатида йўлга тушиб кетган.
Машинист тезкор ва аниқ ҳаракат қилиб, ҳаракат таркибини зудлик билан тўхтатган ҳамда хавфсизлик чораларига тўлиқ риоя этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, фуқаро жиддий тан жароҳати олмаган. У тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан кўрик учун олиб кетилган.
Қўшимча қилинишича, ҳодиса метро ҳаракати жадвалига таъсир кўрсатмаган, барча поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланган.
Мавзуга оид
08:25 / 07.02.2026
Centrum Air'нинг Урганч—Тошкент рейсига 12 йўловчи “сиғмай” қолди
09:30 / 30.12.2025
1 январга ўтар кечаси Тошкент метроси ва автобуслар ҳаракати вақти узайтирилади
16:54 / 24.09.2025
Тошкент метросидаги Чилонзор линиясида поезднинг техник носозлиги сабаб интерваллар чўзилди
14:34 / 13.06.2025