Беларусь Ғарб давлатлари санкцияларига жавобан озиқ-овқат эмбаргоси киритди
Беларусь бир қатор давлатлар, жумладан АҚШ, Канада, Норвегия, Албания, Исландия, Шимолий Македония, Британия, Ирландия, Черногория ва Швейцариянинг санкцияларига жавобан ушбу давлатлардан озиқ-овқат маҳсулотлари импортига тақиқлов киритди.
Минск ушбу давлатлардан импорт қилишни тақиқлаган маҳсулотлар орасида йирик шохли чорва гўшти, сут ва сут маҳсулотлари, сабзавотлар, мевалар, қандолатчилик маҳсулотлари, туз ва бошқалар бор.
Таъкидланишича, Беларуснинг ушбу давлатларнинг “нодўстона ва таҳқирловчи ҳаракатларига” жавобан эмбаргоси 2022 йил 1 январдан кучга киради.
Беларусь 2021 йилнинг 10 ой ичида ушбу давлатлардан умумий ҳисобда 530 млн доллардан кўпроқ суммага озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилган.
Шу билан бирга, Минск қарори шахсий истеъмол маҳсулотлари, жумладан болалар озуқалари учун мўлжалланган ва ўта муҳим товарларни қамрамайди.
2 декабрда Европа иттифоқи, Британия, АҚШ ва Канада Беларусга қарши навбатдаги санкцияларни киритди. Улар остига бир қатор юридик ва жисмоний шахслар, жумладан, “Белавиа” авиакомпанияси, “Беларуськалий” корхонаси ва республика президентининг ўғли Дмитрий Лукашенко тушган.
Мавзуга оид
23:23 / 03.09.2024
Беларусда олимлар интернетдан рўйхат бўйича фойдаланишга ўтади
23:43 / 28.08.2024
Швеция 2020 йилги намойишларда қатнашган Беларус фуқаросига бошпана бермади. У ватанига депорация қилинган заҳоти қўлга олинди
20:54 / 18.08.2024
Лукашенко Беларус Украина билан чегарага ўз армиясининг катта қисмини жойлаштирганини маълум қилди
21:00 / 06.04.2024