Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ипотека-банкнинг янги форматдаги банк хизматлари маркази иш бошлади
8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан 6 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ипотека-банкнинг янги форматдаги яна бир банк хизматлари маркази ишга туширилди.
«Минор» банк хизматлар маркази замонавий банк технологиялари билан жиҳозланган бўлиб, банк хизматлари истеъмолчилари ҳамда мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш учун барча шароитларга эга.
Ипотека-банкнинг ушбу банк хизматлари маркази банкнинг стандарт офисидан фарқли ўлароқ кўпроқ “замонавий бутик”ни эслатади. Бунда энг асосийси илгари бўлган мижоз билан банк ходими ўртасидаги барча тўсиқлар тўлиқ бартараф этилган. Мижоз электрон навбат қурилмасидан фойдаланган ҳолда келиб жойлашиши билан банк ходими мижоз ёнига келиб, ўзи хизмат кўрсатади.
Мазкур марказда аҳоли ва мижозларга барча банк хизмат турлари кўрсатилади. Босқичма-босқич бу каби марказлар республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам очилиши режалаштирилган.
Сайт: ipotekabank.uz
Telegram: t.me/ipotekabankofficial
Instagram: @ipotekabank.uz
Facebook: fb.com/ipotekabankofficial
“Ипотека-банк” АТИБ Матбуот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
12:40 / 08.01.2024
«Ипотека-банк»да хизмат кўрсатилаётган айрим кластерларнинг қарздорлиги бошқа банкларга ўтказилади
19:00 / 11.07.2023
“Ипотека-банк” АТИБ акциядорлари ўз улушларини сотиш ҳуқуқига эга эканлиги маълум қилинди
21:23 / 24.03.2023
«Ипотека банк» 324 млн долларга сотилгани маълум бўлди
20:00 / 05.04.2022