Жамият | 17:00 / 08.12.2021
10121
2 дақиқада ўқилади

“Трастбанк” эълон қилган акциянинг биринчи босқичи ғолиблари аниқланди

Фото: Трастбанк

Маълумки, “Трастбанк” ХАБ MasterCard билан ҳамкорликда “Трастбанк” билан бирга бўлинг ва совғага эга бўлинг” акциясини ўтказмоқда.

Акция иштирокчисига айланиш учун “Трастбанк”дан MasterCard халқаро пластик картасини очиш ҳамда фақат савдо ва хизмат кўрсатиш терминаллари, қолаверса, интернет сайтлари орқали камида 10$ миқдорида тўловни амалга ошириш зарур.

Ушбу акция беш босқичда, яъни жорий йилнинг ноябридан 2022 йилнинг 18 мартига қадар ўтказилади.

7 декабрь куни акциянинг 1-босқичи бўлиб ўтди. Ушбу жараён Банкнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида тўғридан тўғри онлайн эфирга узатилди.

Унда жорий йил 2–30 ноябргача бўлган давр ичида амалга оширилган транзакциялар қатнашди. Транзакциялар орасидан тасодифий тарзда соврин эгалари аниқланди. Натижада 15 нафар ҳамюртимиз қимматбаҳо совғаларни қўлга киритишди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур акция бош соврини – “Chevrolet Cobalt” автомобили!

Батафсил маълумот trastbank.uz сайти ҳамда банкнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид