Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Korzinka'дан 3-нашр – «Қор Қироличаси» китобини фарзандларингизга ҳадя этинг! Супер нарх томон етакловчи супер усуллар билан танишинг!
Юртимиз бўйлаб шиддат билан кенгайиб бораётган Korzinka супермаркетлар тармоғи ҳар йилги анъанани давом эттирган ҳолда бу йил 1 декабрдан бошлаб, қўшимча воқеликка эга «Қор Қироличаси» китоби акциясига старт берди. Китобни нисбатан унумли нархда харид қилиш учун эса 5 фишка тўплашнинг ўзи кифоя!
Эътиборли жиҳати, орадан бир йил ўтса-да, Korzinka томонидан таклиф этилаётган китобнинг нархи ўзгармаган – 119 990 сўм. Уни аввалгидек, 39 990 сўмга ҳам харид қилиш мумкин. 5 фишкани тезроқ тўплаш учун энг зарур усулларни сиз билан бўлишамиз:
1. Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятидаги Korzinka супермаркетларидан бири ёки Smart дўконлари ҳамда Олой Дисконт супермаркетида харид чекидаги ҳар 100 минг сўм учун, даставвал, акция буклети ва 1 фишкани тўғридан тўғри оласиз. Масалан, чекингиздаги харид суммаси 110 минг сўмни ташкил этган тақдирда, кассир сизга акция буклети ҳамда 1 фишкани тақдим этади.
2. Вилоятларимиз бўйлаб жойлашган Korzinka супермаркетларида эса харид чекидаги ҳар 70 минг сўм учун 1 фишка тақдим этилади. Масалан, чекингиздаги харид суммаси 140 минг сўмни ташкил этди – сизга кассир томонидан акция буклети ва чекдаги ҳар 70 минг сўм учун 2 дона фишка берилади.
3. Aгар харидларингиз орасида «Красный Октябрь» СБ маҳсулоти бўлса, бу сизга яна бир фишка тақдим этилишини англатади. Дейлик, сизнинг харид чекингиз 110 минг сўмни (Тошкент шаҳри / вилоятида) ташкил этди ва «Красный Октябрь» брендидан маҳсулот ҳам харид қилдингиз – сизга 2 фишка (1 фишка – 100 минг сўмлик харид учун, иккинчиси эса ҳамкор савдо белгиси маҳсулоти хариди учун) тақдим этилади.
4. Балки сиз фишкаларни қоғозли акция буклети эмас, балки KorzinkaGO иловасида тўплашни ўйлаб кўрарсиз? Бу сизга қўшимча яна бир фишкани олиб келади! Худди шундай, харидингиз учун KorzinkaGO иловаси орқали тўлов қилган тақдирингизда сизга 1 виртуал фишка совға сифатида қўшилади. Бунда фишкалар виртуал шаклда йиғиб борилади. Мисол учун, юқорида – 3-усулда кўрсатилганидек харид амалга оширдингиз, тўловни KorzinkaGO орқали амалга оширишингиз ва фишкаларни виртуал шаклда тўплаб боришингизни айтасиз. 110 минг сўмлик харидингиз учун 3 фишкани виртуал буклетингизга қабул қиласиз.
Бунда:
• 1-фишка – чекдаги 100 минг сўмлик харид учун;
• 2-фишка – «Красный Октябрь» маҳсулоти учун;
• 3-фишка – KorzinkaGO иловасидан фойдаланганингиз учун.
Мабодо KorzinkaGO иловасини ҳали ўрнатмаган бўлсангиз, бунинг айни вақти – krzn.uz/app орқали KorzinkaGO иловасини юклаб олинг ва ҳисоб очганингиз учун 5000 salom-бонусга эга бўлинг.
5. Aйтганча, сиз «Қарсилдоқ» ва «Aлиса мўжизалар юртида» китоблари акциясидан қолган буклет / фишкаларингизни ҳам сақлаб қўйганмисиз? Уларни ушбу «Қор Қироличаси» акциясида ҳам ишлатишда давом этишингиз мумкин. Китобни супер нархда харид қилиш учун тўкис 5 фишкани бир буклетда жамлаган ҳолда тақдим этиш талаб этилади, холос.
5 фишкаларни тўплаш учун 5 ажойиб усулни ҳозирнинг ўзида, албатта, Korzinka супермаркетларида синаб кўришингиз мумкин. «Қор Қироличаси» акцияси тўғрисидаги янада батафсил маълумот – krzn.uz/snowqueen/uz сайтида мавжуд.
Korzinka компаниясига асос солинганига бу йил 30 декабрда 25 йил тўлади. Шу муносабат билан тармоқда бир-биридан ажойиб чегирма ва таклифлар амал қилмоқда. Korzinka'ни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг ва сўнгги янгиликлардан тезда бохабар бўлинг:
Korzinka Telegram'да: t.me/korzinkauz
Korzinka Instagram'да: @korzinkauz
Korzinka Facebook'да: fb.com/korzinkauz
Сайт: korzinka.uz
Боғланиш учун телефон рақами: +99878 140 1414
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
19:00 / 10.12.2024
Корзинка Lixiang L6, Тошкентдан квартира ва 34 та iPhone 16 ютуқли уч акцияни бошлади
19:00 / 20.11.2024
Янги йилга улкан соврин: Корзинка ва Yas Auto Lixiang L6 ўйнамоқда
19:00 / 23.11.2023
“Korzinka” Ҳиндистондан музлатилган ҳалол гўшт етказиб беришни бошлади
18:32 / 10.10.2023