Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда 2017 йилда Истанбулда содир этилган йирик терактга алоқадор шахс ушланди
2017 йил 1 январда Истанбулдаги Reina тунги клубида уюштирилган ҳужум оқибатида 39 киши ҳалок бўлган, 69 киши жароҳатланган.
Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари 2017 йилда Истанбулдаги тунги клубда содир этилган террорчилик ҳужумига алоқадор шахсни қўлга олди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.
“Бишкекда давом этаётган терроризмга қарши тадбирлар доирасида террорчилик фаолиятига алоқадорликда гумонланган хорижий давлат фуқароси қўлга олинди. Қўлга олинган шахснинг Истанбулдаги тунги клублардан бирида содир этилган терактга алоқадорлиги аниқланди”, — дейилади хабарда.
Хабарда айтилишича, у давлат миллий хавфсизлик қўмитаси вақтинчалик изоляторига жўнатилган.
2017 йил 1 январда Истанбулда қуролланган террорчи Reina тунги клубида автоматдан ўт очган. Ҳужум оқибатида 39 киши ҳалок бўлган, 69 киши жароҳатланган.
Мавзуга оид
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
22:31 / 02.07.2026