07:34 / 11.12.2021
4323

Ўзбекистонга 200 минг доза Sputnik Light вакцинаси келтирилди

Ўзбекистонда коронавируcга қарши қўлланилаётган вакциналар тури еттитага етди. Кеча Россиядан мамлакатга 200 000 доза Sputnik Light вакцинаси келтирилди. 

Фото: ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Sputnik Light бир компонентли вакцина бўлиб, у билан тўлиқ эмланиш учун бир дозасини олиш кифоя. Ўзбекистонга аввалроқ ушбу вакцинанинг 7 500 дозаси олиб келинган эди. 

Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакцина 48 036 368 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан: 2 404 480 дозаси AstraZeneca; 36 789 938 дозаси ZF-UZ-VAC2001; 1 341 790 дозаси "Sputnik V"; 3 000 060 дозаси Moderna; 2 316 600 дозаси Pfizer/BioNTech; 1 976 000 дозаси Sinovac; 207 500 дозаси Sputnik Light вакцинасидир. Шундан 35 610 274 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган.

Top