Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида камбэк кўрсатиб, Қозоғистонни мағлуб этди
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Қозоғистон пойтахти Нурсултон шаҳрида мезбонларга қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида паркетга тушди.
Литвада ўтган футзал бўйича 2021 йилги жаҳон чемпионатида кашфиёт жамоаларга айланган Қозоғистон ва Ўзбекистон миллий жамоалари ўртасидаги баҳс қизиқарли руҳда ўтди. Учрашувнинг биринчи бўлимида вакилларимиз 0:3 ҳисобида ортда бораётганига қарамай, вакилларимиз иккинчи бўлимда камбэк қайд этишди.
Даврон Чориевнинг дубли ва Илҳом Ҳамроев, Ихтиёр Ропиев, Акбар Усмонов ҳамда дарвозабон Равшан Элибоевнинг ўз дарвозасидан туриб, Игита қўриқлаган дарвозани ишғол этиши якунда Баҳодир Аҳмедов жамоасига 6:4 ҳисобли ғалабани келтирди.
Маълумот учун, 14 декабрь куни Ўзбекистон биринчи баҳсда мезбонларга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Футзал. 15 декабрь (чоршанба)
Ўртоқлик ўйини. Нурсултон.
Қозоғистон – Ўзбекистон – 4:6 (3:0)
Голлар: Биржан Оразов 2, Алберт Акбаликов 3, Дуглас 6, Арнольд Кнауб 24 – Даврон Чориев 23, 29, Илҳом Ҳамроев 26, Ихтиёр Ропиев 28, Акбар Усмонов 28, Равшан Элибоев 37.
Қозоғистон: 2.Игита, 9.Алберт Акбаликов, 8.Биржан Оразов, 11.Арнольд Кнауб, 14.Дуглас.
Захира: 1.Рауан Атантаев, 4.Нурбек Карагулов, 6.Газиз Нагашибай, 7.Ерсултон Сагиндиков, 13.Жомарт Токаев, 15.Болат Сарбасов, 19.Ринат Турегазин, 33. Нурабек Кабилбаев, 44. Нурсултан Танатули.
Ўзбекистон: Равшан Элибоев, Машраб Одилов, Дилшод Раҳматов, Акбар Усмонов, Абдулла Солиҳов.
Захира: Рустам Умаров, Анасхон Раҳматов, Ихтиёр Ропиев, Илҳом Ҳамроев, Давлат Иброҳимов, Элбек Тўлқинов, Ҳусниддин Нишонов, Даврон Чориев.
Мавзуга оид
22:26 / 03.06.2026
220 та мактабда Ўзбекистон миллий жамоаси ўйинлари катта экранда намойиш этилади
17:49 / 02.06.2026
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонда Евроиттифоқнинг депортация маркази ташкил қилинишини рад қилди
08:20 / 02.06.2026
Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Канадага ютқазди
20:44 / 01.06.2026