Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пахтани қайта ишлаш учун бино ва иншоотлар бўлиб тўлаш шарти билан сотилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Энди пахта тозалаш корхоналари ҳамда пахта қабул қилиш масканларининг бино ва иншоотлари тўғридан тўғри пахта-тўқимачилик кластерлари ташкилотчиларига баҳоланган қийматда 5 йил муддатда бўлиб тўлаш (тенг миқдордаги йиллик тўловлар) шарти билан сотилади.
Қабул қилинган ҳужжатда белгиланишича:
пахта тозалаш корхоналари ва пахта қабул қилиш масканларининг бино ва иншоотлари ишлаб чиқаришни 2 йилдан ортиқ бўлмаган вақт давомида модернизация қилиш шарти билан сотилади;
пахта тозалаш корхоналари ва пахта қабул қилиш масканларининг бино ва иншоотларини сотиш бўйича шартномада назарда тутилган мажбуриятлар ўз вақтида ва тўлиқ бажарилмаган тақдирда, томонлар ўртасида тузилган шартнома қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади.
Мавзуга оид
09:57 / 12.05.2026
Пахта ва буғдой етиштирувчиларга янги молиявий имтиёзлар берилади
08:07 / 15.04.2026
Дунёда энг кўп пахта етиштирувчи давлатлар рейтинги эълон қилинди
07:17 / 25.03.2026
Қозоғистонда илмий-фантастик услубдаги осмонўпар бино қурилиши бошланди
12:15 / 14.03.2026