Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Цемент ва пахта ёғини биржа орқали сотиш муддати узайтирилди
Цемент ва пахта ёғини фақат биржа орқали сотиш муддати бир йилга узайтирилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Фото: Getty Images
Қайд этилишича, 2021 йил 14 декабр куни президентнинг ПҚ-51-сон қарори қабул қилинди. Унга кўра, монополист бўлмаган ва давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган ёки давлат улуши бўлмаган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқарилган қатор товарларни фақат биржа орқали реализация қилиш муддати 2023 йил 1 январгача узайтирилди.
Ушбу товарлар:
- цемент – ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 50 фоизи;
- пахтадан олинган чигит, пахта мойи (жумладан, экстракция пахта мойи) ва қайта ишланган чигит чиқиндилари (шрот, шелуха) – ишлаб чиқариш ҳажмининг 100 фоизи.
Президентнинг “Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, 2021 йил 15 июндан қатор товарлар ички бозорда фақат биржа савдолари орқали реализация қилиниши белгиланган.
Улар орасида:
- цемент – ишлаб чиқариш ҳажмининг камида 50 фоизи;
- чигит, пахта мойи (жумладан, экстракция пахта мойи) ва қайта ишланган чигит чиқиндилари (шрот, шелуха) – ишлаб чиқариш ҳажмининг 100 фоизи;
- қазиб олувчи (газни қайта ишловчи, ишлаб чиқарувчи) ташкилотлар томонидан нефть ва газ конденсати бор.
Мавзуга оид
14:15 / 05.01.2026
“Ўғлимнинг ўлимида ўзини айбдор қилишяпти” – Наманганда цемент заводи ходими “бункер”да вафот этди
20:28 / 15.12.2025
Ўзбекистонда чет эл компанияларининг акциялари савдосига рухсат берилиши мумкин
12:22 / 18.11.2025
Ички бозорда маҳаллий цемент улуши ошгани сабаб импорт камайди
15:32 / 13.11.2025