Жамият | 14:19 / 15.12.2021
1690
1 дақиқада ўқилади

Ховос туманида ўзбошимчалик билан қум-шағал қазиб олган МЧЖ раҳбарига жиноий иш очилди

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Сирдарё вилоятининг Ховос туманида «Х.Ш.» МЧЖ раҳбари томонидан интенсив боғ ташкил этиш учун ажратилган ер майдонидан 202,2 минг метр куб қум-шағал аралашмасини ўзбошимчалик билан қазиб олиб сотгани аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Департаментнинг Ховос тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Х.Ш.» МЧЖ раҳбари М.О. жамиятга ҳамда «Ғ.Н.» фермер хўжалигига интенсив боғ ташкил этиш учун ажратилган жами 15,5 гектар ер майдонидан 202,2 минг метр куб қум-шағал аралашмасини ўзбошимчалик билан қазиб олиб сотганлиги натижасида, давлат ва жамият манфаатларига 4,4 млрд сўм зарар етказилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид