Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Прокуратура органлари фаолиятига оид халқаро конференция бўлиб ўтди
16 декабрь куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси анжуманлар залида Ўзбекистон прокуратурасининг 30 йиллиги арафасида халқаро конференция бўлиб ўтди.
Фото: Бош прокуратура
Халқаро ташкилотлар, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари, чет элдаги прокуратура органлари хизматчилари, Президент Администрацияси, Олий Мажлис, суд ва ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон прокуратурасининг ўтмиши, бугуни ва эртанги кунига оид масалалар муҳокама қилинди.
Тадбирда Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев прокуратура тизимининг узоқ йиллик тарихи, бугунги қизғин ҳамда кенг кўламли фаолиятининг ўзига хос ривожланиш босқичларига тўхталиб ўтди.
Конференцияда Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов, Халқаро прокурорлар ассоциацияси президенти Чхол-Кю Хван, МДҲ давлатларининг бош прокурорлари мувофиқлаштирувчи кенгаши ижрочи котиби Владимир Зимин, олий суд раиси Козимжон Комилов, адлия вазири Русланбек Давлетовлар сўзга чиқди.
“Тадбир давомида “Прокуратура органларининг фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари, давлат ва жамият манфаатлари ҳимоясини таъминлашдаги роли” ҳамда “Прокуратура органларининг жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятидаги ўрни” мавзуларида параллел сессиялар бўлиб ўтди. Сессияларда хорижий давлатларнинг прокуратура органлари, ўқув ва илмий-тадқиқот муассасалари вакиллари, шунингдек миллий мутахассислар ҳамда экспертлар маъруза қилди. Сессиялар доирасида кўриб чиқилган масалалар атрофида қизғин муҳокамалар бўлиб ўтди”, дейилади Бош прокуратура ахборот хизмати расмий релизида
Қайд этилишича, конференцияга тадқиқот ишларини олиб бораётган олимлар, тадқиқотчи ва амалиётчи ходимлар ҳам кенг жалб қилиниб, прокуратура органлари фаолиятини такомиллаштириш, шу жумладан “Прокуратура тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳририни ишлаб чиқишда илғор хорижий тажрибани ҳамда халқаро мутахассисларнинг тавсияларини ўрганиб чиқиш белгиланган.
Мавзуга оид
12:31 / 03.03.2026
1 млрд сўмлик табиий қумни ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолати аниқланди
11:13 / 02.03.2026
9 минг доллар талаб қилган прокуратура ходими ушланди
09:30 / 26.02.2026
“Ноҳақ айблашди” – Самарқандда собиқ ИИБ ходими Олий суддан адолат кутяпти
19:07 / 14.02.2026