Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятида қалбаки пуллар муомалага киритилгани аниқланди
Тошкент шаҳрида сохта евротангалар ва Қашқадарё вилоятида сохта 100 минг сўмлик банкнотлар муомалага киритилгани аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда банк муассасасига қарашли “Марказ” номли валюта айирбошлаш шохобчасига 2 евро номиналидаги 2 470 дона жами 4 940 евро миқдоридаги қалбаки тангалар қабул қилингани аниқланган.
Бу ерда амалиёт бошқармасининг касса амалиётлари ва нақд пул муомаласи бўлими ходимлари томонидан ушбу валюталар текширилмасдан қабул қилинган. Оқибатда банк манфаатларига 59,3 миллион сўм зарар етказилган.
Шунингдек, Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланишича, “М.” МЧЖ мол бозорида 2 бош қўйини сотган фуқарога нотаниш шахслар 2,1 миллион сўм бериб кетган. Текширув давомида пуллардан 100 минг сўмлик банкнотдан 20 донаси қалбаки экани маълум бўлган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026