Жаҳон | 19:50 / 18.12.2021
8870
1 дақиқада ўқилади

Россиядаги областлардан бирида мигрантларга таксичилик қилиш тақиқланади

Мигрантларга шунингдек, шаҳар атрофида йўловчи ва юк ташиш соҳаларида ишлаш тақиқланади.

Фото: РИА Новости

2022 йилдан Тюмен областида хорижликларга жамоат транспорти ва такси хизматида ишлаш тақиқланади. Регион губернатори Александр Моор бу борадаги тегишли фармонни имзолади.

Ҳужжатда қайд этилишича, патент асосида ишлайдиган хориж фуқароларига област ҳудудида жамоат транспорти, шаҳар атрофида йўловчи ва юк ташиш соҳаларида фаолият юритиш тақиқланади.

Фармон 2022 йил 1 январдан кучга киради.

Аввалроқ Россия қурилиш вазири Ирек Файзуллин исталган регион мигрантларсиз ҳам қурилишларни олиб боришга тайёрлигини, аммо бунинг битта шарти борлигини айтганди: бунинг учун аввал кадрларни тайёрлаб олиш керак. Файзуллиннинг сўзларига кўра, мигрантлар сонини қисқартириш бир кунда амалга ошадиган иш эмас.

 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид