Жамият | 12:34 / 19.12.2021
7552
4 дақиқада ўқилади

“Ҳам ўғлим, ҳам қизим оққон билан курашади” – хаста фарзандлар синовидаги она изтироблари

“Оиламизда оққон билан оғриган бир эмас, икки бемор бор. Ўғлим бир муддат аввал шу касалликка чалиниб жуда қийналгандик. У тузалди деганда қизимдаям оққон аниқланди” дея кўзёш тўкади бемор болаларнинг онаси Атиргул Убайдуллаева.

Уларнинг сўзларини шунчаки тинглаб бўлмайди: оналарнинг ҳасрати кўзни ёшласа, болаларнинг ўкинчи қалбни оғритади. Оилалардаги бир эмас, бир нечта болаларнинг дард чангалига тушиши – аянчли ҳикояларда акс этади.

“Она, мен ўлмайман-а?...”

Мадинахон ёш бўлса ҳам ўта зийрак ва ақлли қизалоқ. Шу билан бирга хаста ҳам. Оққон туфайли шифохонанинг жонлантириш бўлимларини ҳам кўрган. Қизчанинг ота-онаси учун бу биринчи синов эмас. Уларнинг яна бир фарзанди шундай касалликка чалинган. Кетма-кет дардга чалинган болаларни даволатиш оилани моддий қийин аҳволга солди.

“Ўғлим шу касаллик аниқланиб, жуда қийналгандик. Уни тузалиб қолди деганда қизимда ҳам оққон аниқланди”дейди беморнинг онаси Атиргул Убайдуллаева.

Мадина Абдуахасовага оид карталар онаси Атиргул Убайдуллаева номида:

Ўзкард: 8600 0609 2314 0652

Ҳумо: 9860 0301 4787 8323

Виза: 4231 2000 0741 6711

“Касал бўлганим учун кечиринг, онажон!”

Шаҳбоз табиатан сабрли, йигитларга хос матонат, чидамлилик билан соғайишини кутади. Ўзининг айни чарчоқ билмас, жўшқин дамларини хасталикда ўтказаётганидан, ота-онаси уни деб ташвишга қолаётганидан қаттиқ ўкинади. Уларни қийнаб қўйгани учун кечирим сўрайди. Дарднинг оғриқли дамларини ҳам уларга сездирмасликка, тишни тишга босиб енгишга ҳаракат қилади.

Шаҳбоз Тўлагановга оид маълумотлар:

Ўзкард: 8600 1204 8753 4904 онаси Мавлуда Исломова номида

Ҳумо: 9860 0101 3682 4058 отаси Содиқ Исломов номида

“Бир эмас икки ўғлим оғир дард билан олишади”

Бу оиланинг бир эмас, икки ўғлони оғир касалликларга дучор бўлган. Кенжа фарзандлари 3 яшарлигидаёқ қандли диабетга чалинган эди. Уни даволатиш учун узоқ муддат ва тинимсиз муолажалар олишга тўғри келган. Аммо йиллар ўтиб катта ўғилга ҳам оққон ташхиси қўйилди.

Икки фарзанднинг дардини бирга тортаётган онаси хавотирлар ичида яшаётганини айтади: “Тонг отиши билан боламнинг аҳволига қарайман: кўзларига, рангига, лабларига эътибор бераман. Одамлардан қон олиб яшаяпти. Тузалиб кетишига умидим бор. Турмуш ўртоғимнинг ҳам кўзини операция қилдирдик. Ҳозир оғир иш қилиш мумкин эмас”.

Акобир Шодиевга оид оид карталар онаси Навбаҳор Турсунова номида:

Ўзкард: 8600 0423 5705 0847

Ҳумо: 9860 1801 0117 6766

Виза: 4187 2000 0028 2285

Яхши кунлардан умидвор хаста қиз ўкинчи

“Дугоналарим билан бирга ўқишга боришни, оиламиз билан бир давра бўлиб ўтиришни жудаям хоҳлайман. Касалхонада ётганимда ўша кунлар кўз олдимдан ўтади. Шу кунларни соғинаман, яна қайтишига ишонаман” – бу 16 ёшли бемор қизнинг сўзлари. Ёшлик чоғларининг серзавқ онларини оғриқлар гирдобида ўтказаётган қизнинг ишончи бутун.

Севинчнинг кўзидаги шашқатор ёш қизнинг тан оғриғидан ҳам кўпроқ азоб берувчи кўнгил оғриқларидан дарак беради.

Севинч Абдураҳимовага оид маълумотлар:

Ўзкард: 8600 0451 3096 4077 онаси Сайёра Орипова номида

Ҳумо: 9860 0301 0156 8522 отаси Абдурашид Орипов номида

Хасталарга ёрдам қўлини чўзиш, уларнинг қалб оғриқларини дуолар билан аритиш барчамизнинг имконимиз даражасидаги иш. Орамизда ўзганинг дардини ўз дарди каби қабул қилиб, мадад бўлишни истаган ватандошларимиз кўплиги шубҳасиздир.

Гулмира Тошниёзова тайёрлади,

тасвирчи Азимжон Воҳидов.

Гулмира Тошниёзова
Тайёрлаган Гулмира Тошниёзова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид