Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нукусда янги қуриладиган касалхона Соғлиқни сақлаш вазирлигига беғараз берилади
Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимида бугунги кунга қадар 15 та янги тиббиёт муассасаси қурилди ва яна 10 та муассаса ўз фаолиятини кенгайтирди. Бу ҳақда Вазирлар кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев томонидан маълум қилинди.
Таъкидланишича, айни вақтда Нукус шаҳрида Шайх Халифа бин Зоид Ал Наҳаён жамғармаси томонидан умумий қиймати 28 млн. АҚШ долларига тенг 150 ўринга мўлжалланган Аёллар ва болалар шифохонасини қуриш бошланган. Ушбу қурилиш ишлари якунлангач, шифохона ўрнатилган тартибда беғараз равишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфига берилади.
Қаҳрамон Сариев томонидан хабар қилинишича, 2020-2021 йилларда жами 3 млрд. 460 млн. сўмга тенг 27 та «Дамас», 1 та «Фотон», 2 та «Газель» тез тиббий ёрдам автомашинаси ва 1 та мобиль клиника автомашинаси харид қилинган.
Бундан олдин Қаҳрамон Сариев 2022-йилда Қорақалпоғистоннинг 3 та туманида “Янги Ўзбекистон” массивларини барпо этилиши ҳақида маълумот берганди.
Мавзуга оид
14:08 / 02.03.2026
Айрим ҳудудлар аҳолисига боғча пули камайтириб берилади
09:24 / 13.02.2026
Тошкент, Янги Тошкент ва Нукусда креатив парклар ташкил этилади
21:46 / 12.12.2025
«Электрон рецепт». ССВ жамоатчиликни қизиқтираётган муҳим саволларга жавоб қайтарди
20:22 / 07.12.2025