Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Омикрон билан боғлиқ хабарлар ортидан нефт нархи пасайди
Бозор таҳлилчилари омикрон штамми сабабли янги чеклов чоралари жорий этилиши одамларнинг ҳаракатланиш эркинлигини чеклайди ва мос равишда авиация ҳамда автомобил ёнилғисига бўлган талаб пасайишига олиб келади деган фикрда.
Омикрон штамми тарқалиши шароитида талаб пасайиши хавфи туфайли жаҳон бозорида нефт нархи арзонлашди.
Лондон биржасида Brent русумидаги нефтнинг феврал учун фючерс нархи 2,61 долларга (3,55 фоиз) пасайиб, бир баррели учун 70,91 доллар таклиф этилди.
Нью-Йорк биржасида WTI русумидаги нефтнинг январ учун нархи 2,97 долларга – 67,89 долларгача арзонлашди.
Коронавируснинг омикрон штамми кўплаб мамлакатларда шитоб билан тарқалиши навбатдаги чеклов чоралари жорий этилишига олиб келади, деб ёзади Интерфакс. Бозор таҳлилчилари бу одамларнинг ҳаракатланиш эркинлигини чеклайди ва мос равишда авиация ҳамда автомобил ёнилғисига бўлган талаб пасайишига олиб келади деган фикрда.
Бугунга қадар “омикрон” штамми 89 давлат ҳудудида қайд этилди.
Мавзуга оид
08:30 / 15.06.2026
Денгиз ўртасидаги шаҳарлар: дунёдаги энг йирик нефт платформалари
08:50 / 01.06.2026
ЕИ Россия нефтига нисбатан янги санкцияларни тайёрламоқда
08:59 / 26.05.2026
Ўзбекистонга Қозоғистон нефти етказиб берилиши мумкин
09:11 / 22.05.2026