Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЙҲХББда мактаблар билан ишловчи алоҳида катта инспектор лавозими жорий этилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидалари тарғиботини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг амалдаги штат бирликлари доирасида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ва ҳудудий бошқармаларида 1 нафардан олий педагогик маълумотга эга, таълим муассасалари билан ҳамкорликда хизмат олиб борувчи алоҳида катта инспектор лавозимини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.
Таълим муассасаларида хизмат қилувчи катта инспектор:
- таълим муассасаларида ёшлар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боради, викторина ва мусобақаларни ташкил этади, тадбирларнинг оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминлайди, мактабларда йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш бўйича яратилган шароитларни ўрганади, мониторинг қилади ва баҳолайди, аниқланган камчиликлар юзасидан юқори турувчи ташкилотларга тақдимномалар, ахборотномалар киритади;
- таълим муассасаларида мазкур қарор доирасида амалга оширилаётган ишларни назорат қилади;
- ҳар ҳафтада Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот беради.
Халқ таълими вазирлиги:
- Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ҳар бир умумтаълим мактаби 9–11 синф ўқувчилари орасидан йўл ҳаракати қоидаларини тарғиб қилувчи 1 нафар “Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси”ни танлаб олиш чораларини кўради;
- Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда таълим муассасаларида кўнгилли ёшлар иштирокида йўл ҳаракати қоидаларини фаол тарғиб қилувчи “Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси” клубини ташкил этади;
- намунавий лойиҳалар асосида таълим муассасаларида “Ҳаракат хавфсизлиги синфхоналари” ҳамда “Йўл ҳаракати қоидалари ҳудудлари”ни ташкил этиш чорасини кўради ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигига оид кўргазмали воситалар билан босқичма-босқич жиҳозлайди.
Мавзуга оид
12:12 / 05.02.2026
Йўл ҳаракатида айрим ҳуқуқбузарликлар учун огоҳлантириш жорий этилади
21:28 / 03.11.2025
Тошкентда Gentra ҳайдовчиси ЙПХ ходимини капотида судраб кетди. Унинг ҳисобида 144 та қоидабузарлик борлиги аниқланган
10:11 / 17.07.2025
Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига пул талаб қилган инспектор ушланди
14:55 / 20.06.2025