Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пойтахтда 1160 та оралиқ бекатлар намунавий дизайн асосида қурилади
Тошкент шаҳрида босқичма-босқич 1160 та оралиқ бекатлар намунавий дизайн асосида қурилиб, фойдаланишга топширилади. Бу Тошкент шаҳар транспорти ва йўл-транспорт инфратузилмасини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини 2022-2025 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасида белгиланган.
Қайд этилишича, йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида (шаҳар йўловчилар транспорти ҳаракатини, келиб-кетиш вақтини кўрсатувчи электрон табло, бепул
Wi-Fi, кузатув камералари билан жиҳозланган) шаҳар йўловчилар транспорти оралиқ бекатларини намунавий дизайн асосида босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилган.
Бунда, шаҳар йўловчилар транспорти оралиқ бекатларини намунавий дизайн асосида қайта ташкил этиш бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг тегишли қарорлари қабул қилинади.
Тошкент шаҳрида босқичма-босқич 1160 та оралиқ бекатлар намунавий дизайн асосида қурилиб, фойдаланишга топширилади: 2022 йил – 280 та; 2023 йил – 260 та; 2024 йил – 300 та; 2025 йил – 320 та.
Мавзуга оид
08:17 / 03.06.2026
Дунёнинг энг гавжум темирйўл вокзаллари рейтинги эълон қилинди
20:22 / 26.05.2026
«Тошкент – Самарқанд» тезюрар автомагистралида интеллектуал транспорт тизими жорий этилади
00:03 / 13.04.2026
Тошкентда интеллектуал транспорт тизими жорий этилмоқда
09:50 / 23.03.2026