Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 23:12 / 22.12.2021
1700
1 дақиқада ўқилади
Қўқон шаҳридаги хонадонлардан бирида газ портлаши оқибатида оиланинг 4 нафар аъзоси куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилди
Маълум бўлишича, 19 декабрь куни соат 4:50 да Қўқон шаҳар “Вақф Чорсу” маҳалла фуқаролар йиғини Барҳаёт кўчаси 20-уйда газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлган.
Чақнаш оқибатида мазкур хонадонда истиқомат қилувчи 4 нафар фуқаро турли даражада куйиш тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Фарғона филиали Қўқон шаҳар субфилиалига ётқизилган.
Содир бўлган фавқулодда вазиятнинг сабабини ўрганиш юзасидан комиссия тузилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш