20:00 / 22.12.2021
11447

UZCARD карталари орқали Paysend халқаро пул ўтказмалари

UZCARD карталари эгалари дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида ўзларининг сўм карталаридан халқаро банк карталарига халқаро пул ўтказмаларини онлайн тарзда амалга ошириш имкониятига эга бўлдилар.

Фото: UZCARD
Фото: UZCARD

UZCARD картаси билан халқаро пул ўтказмалари янада осонлашди: эндиликда хорижга пул жўнатиш учун банкка бориш шарт эмас, Paysend иловасини ўрнатиш ва унга UZCARD картасини улаш кифоя. Кейин пул ўтказмоқчи бўлган карта рақами киритилади ва «юбориш» тугмаси босилади. Ўтказма суммасидан қатъи назар, ўтказма учун комиссия тўлови миқдори 4999 сўмни ташкил қилади*. 

Фото: UZCARD

2022 йил 22 мартгача Paysend иловаси орқали UZCARD картасидан камида 100 минг сўм юбориб, сиз Iphone 13 ва бошқа қимматбаҳо совғаларни ютиб олиш имкониятини қўлга киритасиз. (Батафсил маълумот)

Фото: UZCARD

Лойиҳа Ўзбекистондаги ҳамкор банк – «Универсалбанк» АТБ кўмагида Paysend инновацион молиявий технологик хизмат томонидан ишга туширилди. Plum technologies лойиҳанинг техник интегратори сифатида қатнашди.

Paysend иловасида пул ўтказмасининг барча тафсилотлари, жумладан курс, ўтказиладиган сумма, комиссия, олинадиган сумма ҳали ўтказмани амалга оширмай турибоқ кўринади. Компаниянинг қўллаб-қувватлаш хизмати эрта-ю кеч ва дам олиш кунларисиз саволларга жавоб беради ва маслаҳат беради.

Paysend халқаро пул ўтказмаларининг онлайн хизмати 2017 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда ва бутун дунё бўйлаб 5 миллиондан ортиқ мижозларига эга. Хизматда ҳамма нарса содда ва шаффоф, чекловлар эса аслида иккитагина: кунлик пул ўтказмалари сони 5 мартадан ва миқдори 10 000 000 сўмдан, ойлик пул ўтказмалари миқдори эса 100 000 000 сўмдан кўп бўлмаслиги керак (Россиядан бир марталик пул ўтказмасининг максимал суммаси 75 000 рублни, Европа давлатларидан 1000 еврони ташкил қилади).

Paysend интерфейси жуда содда ва интуитив-йўналтирилган, шунингдек, ҳеч қандай реклама билан юкланмаган. Хизмат сиёсати фойдаланувчиларни кераксиз маълумотлар билан юклаш эмас, балки барча ҳисоб-китобларни акс эттирган ҳолда маълумотларни ҳалол, очиқ тақдим этишдан иборат.

*Комиссия нархи 2022 йил 15 февралгача амал қилади. 16 февраль 2022 йилдан бошлаб комиссия нархи 7499 сўмни ташкил қилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top