20:00 / 06.06.2022
10280

Сизнинг ишончингиз - UZCARD ривожланиши учун стимулдир

Фото: UZCARD

Ўз олдига улкан мақсадни қўйиб, мамлакатдаги етакчи компаниялардан бири бўлиб қолиш учун UZCARD тўлов тизимининг фойдаланувчилари доимо ёрдам бериб келган, чунки айнан улар бизнинг жамоамизни, UZCARD маҳсулот ва хизматларини яратиш, жорий этиш ва такомиллаштиришга доимо туртки бўлган.

Биз мижозларимизни қадрлаймиз ва ҳурмат қиламиз, улар учун имкон қадар фойдали бўлишга интиламиз, шунинг учун биз хизмат кўрсатиш даражасини, хизматларимиз миқдори ва сифатини доимий равишда яхшилашга ҳаракат қиламиз. Илғор технологиялар ёрдамида бир қатор янги функцияларни ўз ичига олган, шунингдек, юқори тезлик, хавфсизлик ва қулайликни таъминловчи экотизим қурмоқдамиз.

UZCARD'нинг узоқ муддатли иш жараёни доимо ўз фойдаланувчисининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ривожлантириш учун векторни белгилаб беради. Шундай қилиб, UZCARD карталарини NFS қўллаб-қувватловчи контактсиз карталари қаторига ўтказиш амалга оширилмоқда, бир қатор кобейдж маҳсулотлари тақдим этилмоқда, терминал ва банкоматлар дастурий таъминоти доимий равишда янгиланиб, хизматлар билан тўлдирилмоқда, мамлакат жамоат транспортида йўл ҳақини йиғишнинг автоматлаштирилган тизими кенгаймоқда, халқаро трансферлар ривожланмоқда ва ҳоказо.

UZCARD жамоаси, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар дунёсида юртдошларимиз ҳаётини янада қулай ва хавфсиз қилиш учун ҳеч қачон эришган ютуқлари билан чекланмайди ва муваффақият сари янги йўлларни очади!

Реклама ҳуқуқи асосида

Top