Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Технология | 23:41 / 22.12.2021
91520
1 дақиқада ўқилади
Xiaomi янги смартфонини намойиш қилди
Xiaomi компанияси янги флагман смартфони Xiaomi 12’ни тақдимотигача намойиш қилди. Бу ҳақда GizmoChina нашри хабар берди.
Фото: OnLeaks x Zoutons
Маълумотларга кўра, янги смартфон Gorilla Glass Victus ойнаси билан ҳимояланган 6,28 дюймли юқори аниқликдаги дисплей олади. Ундаги ранглар чуқурлиги 10 битни ташкил қилади.
Смартфон Snapdragon 8 Gen 1 процессори ва тезкор қувватланиш учун литий-кобалт оксидидан ишланган аккумулятор билан жиҳозланган.
Гаджетнинг тақдимоти 28 декабрга белгиланган. У 2022 йилнинг 1-чорагида сотувга чиқарилади.