Ўзбекистон | 08:13 / 22.12.2021
1237
2 дақиқада ўқилади

Йил бошидан бери Қорақалпоғистонда 27,4 млрд сўмлик моддий зарар ундирилган 

Фото: Kun.uz

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан 2021 йилнинг ўтган даврида ўтказилган назорат тадбирлари таҳлил қилинди. Унга кўра, ҳудудда 4 мингдан ортиқ шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Назорат тадбирлари ва дастлабки тергов давомида жами 27,4 млрд. сўмлик моддий зарар айбдорлардан ундирилган. Республика прокуратураси органлари томонидан 10271 та мурожаат ҳал қилинган.

Шунингдек, ер, бино ва бошқа масалаларида олиб борилган ўрганишларда 1205 та тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқи тикланган.

Бундан ташқари, «Аёллар дафтари»га киритилган 5471 нафар хотин-қиздан 3033 нафарининг муаммоси ҳал этилишига эришилган.

Таъкидланишича, Қораўзак тумани Қуралпа овулида намунавий лойиҳадаги 3 хонали 6 та уй қурилган. «Аёллар дафтари»га киритилган I ва II гуруҳ ногирони бўлган, кўп йиллардан буён ижарада яшаб келаётган 3 нафар аёл ҳамда «ёшлар дафтари»га киритилган 3 қизнинг оиласига уй берилган.

Бир муддат олдин Қорақалпоғистонда 10 ойда 92 нафар шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид