13:00 / 24.12.2021
4225

“Трастбанк”нинг Бектемир филиали ўз фаолиятини йўлга қўйди

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки 1994 йилда ўз фаолиятини йўлга қўйган бўлиб, 1997 йилда илк филиал – “Тошкент” филиали очилган. Бугунги кунга қадар ушбу молия муассасасининг 12та филиали томонидан юртдошларимизга банк хизматлари кўрсатиб келинаётган эди.

Фото: Трастбанк

Янги ўн учинчи, Бектемир филиали “Food city” савдо мажмуасида, туман марказида, аҳолига қулай ҳудудда жойлашган.

Фото: Трастбанк

Бугун, 23 декабрь куни “Трастбанк” ХАБ Бектемир филиалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Бектемир тумани ҳокими Тапил Маҳамадзияев, “Трастбанк” ХАБ Бошқарув Раиси Сардор Нормуҳамедов, банк мижозлари ва маҳаллий аҳоли, жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

Фото: Трастбанк

Тадбирда сўзга чиққанлар “Трастбанк” муваффақиятли фаолияти давомида кўплаб ютуқларга эришгани ва мамлакатимиз банк тизимида мустаҳкам ўрин эгаллаганини билдирди. Қолаверса, ушбу Бектемир филиали очилиши натижасида туман аҳолисига қатор қулайликлар яратилиши, шу жумладан, фуқаролар шу ернинг ўзида барча банк хизматларидан фойдаланишлари, энг муҳими, унинг молиявий кўмагида юртдошларимиз ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиши, оилавий тадбиркорлигини ривожлантириши, янги иш ўринларини яратиши мумкинлигини таъкидлади.  

Фото: Трастбанк
Фото: Трастбанк

Филиалнинг янги биноси бугунги кун талабларига, замонавий банк стандартларига тўлақонли жавоб беради, мижозлар ва ходимлар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган. Электрон навбат, банк хизматлари ҳақидаги маълумотлар акс эттирилган стендлар, валюта айирбошлаш шохобчалари шулар жумласидандир. Шунингдек, ўрнатилган банкоматлар ёрдамида пластик карталардан нақд пул ечиб олиш, пулни айирбошлаш имконияти мавжуд.

Фото: Трастбанк

Мухтасар қилиб айтганда, “Трастбанк” ХАБ Бектемир филиали томонидан ҳам юртдошларимизнинг тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, уларга турли банк хизматларини кўрсатишда тезкорлик ва сифат асосий мақсад бўлади. 

"Trastbank" ХАБ Ахборот хизмати Ⓣ

Top