Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2021 йилда Ўзбекистон рекорд даражада картошка импорт қилди
2017 йилдан 2021 йилга қадар Ўзбекистонга картошка импорти 2,7 баробар ошган.
2021 йилнинг 1 январидан 20 декабригача бўлган даврда Ўзбекистонга картошка импорти ҳажми 516,2 минг тоннани ташкил этди. Бу бутун 2020 йилдаги импортга нисбатан 23 фоиз юқори кўрсаткичдир.
Аввалги рекорд ўтган йили қайд этилган эди: EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистонга картошка импорти 421 минг тоннани ташкил этган. Бу, ўз навбатида, 2019 йилга нисбатан қарийб бир ярим баравар кўп миқдордир. Картошка сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистон мева-сабзавот секторидаги асосий импорт маҳсулотига айланган. 2016 йилга қадар картошканинг йиллик импорт ҳажми йилига 50 минг тоннадан ошмаган бўлса, 2017 йилда бу маҳсулот импорти 194 минг тоннани ташкил этган. 2017 йилдан 2021 йилга қадар импорт ҳажми 2,7 баробар ошган.
2021 йил якунига кўра Ўзбекистон энг йирик картошка импортёрлари рейтингида кучли бешталикка (Бельгия, Голландия, Германия ва Италиядан ортда қолган ҳолда) кириши мумкин. Бундан ташқари, истеъмол импорти бўйича республика юқоридаги мамлакатларни ортда қолдириб, жаҳонда биринчи ўринни эгаллаши кутилмоқда. Сабаби Ўзбекистондан олдинги ўринларда турувчи мамлакатлар картошканинг кўп қисмини қайта ишлаш эҳтиёжлари учун импорт қилади ва тайёр маҳсулот – музлатилган картошка фриси ҳамда бошқа картошка маҳсулотлари кўринишида қайта экспорт қилади.
Келгуси йили картошка импорти ҳажмини қисқартириш мақсадида Ўзбекистонда 122 минг гектар майдонга картошка экиш режалаштирилмоқда, бу 2021 йилга нисбатан 40 фоизга кўпдир.