Ўзбекистон | 09:15 / 28.12.2021
4268
1 дақиқада ўқилади

Тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш учун йиғим камайтирилди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Фото: Kun.uz

Киритилган ўзгартишларга кўра, адвокатлик лицензиясини олишга оид аризалар адлия органлари томонидан 10 иш кунида кўриб чиқилади, илгари 20 иш куни эди.

Васийлик ва ҳомийлик қилишга тўсқинлик қилувчи жиноятларнинг аниқ рўйхати белгиланди. Илгари қасддан содир этган жинояти учун ҳукм қилинганларнинг барчасига чеклов мавжуд эди.
 
Эндиликда тадбиркорликни қайта рўйхатдан ўтказиш рад этилганидан 5 иш кунида қайта рўйхатдан ўтказиш учун мурожаат қилинса давлат божи тўланмайди. 

Тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Илгари базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида ундирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид