Жамият | 13:39 / 29.12.2021
11442
2 дақиқада ўқилади

“Мен онасиз, турмуш ўртоғим отасиз ўсганмиз” – фарзандлари етим қолишидан қўрқаётган аёл хавотири

Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида истиқомат қилувчи 32 ёшли Муроджон Соатов иккала буйрак етишмовчилиги хасталиги билан курашиб яшамоқда. Йигитнинг қарамоғида икки нафар фарзанди, онаси ва турмуш ўртоғи бор. Айни пайтда у яхши инсонларнинг кўмагига муҳтож. Сабаби шифокорлар унга хорижда ўтказиладиган буйрак кўчириш операцияси лозимлигини тавсия қилишган.

Муҳайё Нормаматова оиладаги ягона боқувчи бўлган турмуш ўртоғининг дардга чалингани туфайли оғир шароитга тушиб қолишгани ҳақида гапирди. Аёл фарзандларининг отасиз қолмаслиги учун унга донорлик қилмоқчи.

“Икки нафар фарзандимиз бор. Ҳаммамиз қайнонамнинг нафақа пулига қараб қолдик. Дори-дармонларга ҳам пул етмайди.

Қўлимдан фақат битта буйрагимни бериш келади, холос. Ўзим онасиз, турмуш ўртоғим отасиз катта бўлганмиз. Болаларим ҳам шу кунни кўрмасин деб қўрқаман”, дея яхшиларнинг кўмагидан умид қилади аёл.

Муроджоннинг хасталигидан энг кўп азият чекаётган яна бир аёл – унинг онаси Зархол Азизова.

“Ўғлим 2 ёшлигида отасидан айрилганмиз. Ёлғиз боқувчимиз шу болам эди. Тақдир экан, шу кунларниям кўряпмиз. Уйимизда бор нарсаларни сотиб уни даволатишга сарфладик”, дейди онаизор.

Оиланинг яшаш шароити оғир ҳолатда – тинимсиз даволанишлар, боқувчисиз қолиш уларга ўз таъсирини ўтказган. Сахийларнинг ёрдами билан бемор оёққа туриб фарзандларига бош бўлсин, бунинг чексиз савобидан барчамиз баҳраманд бўлайлик.

Муроджон Соатовга оид маълумотлар:

Uzcard: 8600 0609 6780 1565 онаси Зархол Азизова номида

Сбербанк: 5336 6902 8002 9564 таниши Акмал Нортожиев номида

Гулмира Тошниёзова тайёрлади.
Монтажчи – Азимжон Воҳидов.

Мавзуга оид