Ўзбекистон | 11:30 / 29.12.2021
7868
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида қуриладиган халқаро марказ ўз йўналишини ўзгартирди

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида барпо этиладиган халқаро марказ қурилиш ишлари бошланишидан аввал ўз йўналишини ўзгартирди. Бу ҳақда Қозоғистон Савдо ва интеграция вазирлиги LS'га хабар берди.

Вазирликнинг тушунтиришича, агар илгари мамлакатларни «Марказий Осиё» халқаро савдо-иқтисодий ривожлантириш маркази боғлаши режалаштирилган бўлса, эндиликда Халқаро саноат кооперацияси марказини қуриш мўлжалланмоқда

Томонлар қўшма саноат лойиҳалари бўйича ҳамкорлик қилиш учун шароит яратади. Бу таъминот занжири иштирокчилари сонини камайтиради, якуний истеъмолчи учун маҳсулот таннархини пасайтиради ва етказиб бериш тезлигини оширади. 

Устувор йўналишларнинг ўзгариши туфайли икки мамлакат ишлаб чиқарувчилари ва тадбиркорлари ўртасидаги ишбилармонлик алоқалари фаоллашиши, республикалар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ошиши кутилмоқда. 

Бундай қарор декабрь ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи чоғида қабул қилингани айтилади. 

Савдо вазирлиги 2022 йилда марказ фаолиятини ташкил этиш учун ҳуқуқий платформа яратиш режалаштирилаётганини қайд этди. Биринчи босқичда томонлар лойиҳани амалга ошириш учун ер участкаларини белгилайди. Қурилишнинг ўзи 2025 йилгача якунланиши режалаштирилган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид