Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин 2022 йил бошида Беларусь билан ҳамкорликда ҳарбий машғулотлар ўтказилишини маълум қилди
Лукашенко Беларусь ҳудудида ҳамкорликда машғулотлар ўтказишни таклиф қилгани ва Россия бу борада тегишли қарор қабул қилишини хоҳлаётганини айтди.
Фото: kremlin.ru
Феврал-март ойларида Россия Беларусь билан ҳамкорликда ҳарбий машғулотлар ўтказади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Беларусь президенти Александр Лукашенко билан учрашуви чоғида маълум қилди.
Лукашенко Беларусь ҳудудида ҳамкорликда машғулотлар ўтказишни таклиф қилгани ва Россия бу борада тегишли қарор қабул қилишини хоҳлаётганини айтди.
«Таклиф қилганингиздек, йил бошида машғулотлар ўтказамиз. Февралда ёки мартда, буни ҳарбийлар келишишади», — деди Путин.
Шунингдек, Лукашенко Россия ва Беларусь ҳамкорликдаги машғулотларни тўхтатмаслиги кераклигини айтди.
Путин ва Лукашенко учрашуви Санкт-Петербургда бўлиб ўтди. Икки мамлакат президентлари 28 декабр куни МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди.
Ноябр бошларида Путин ва Лукашенко Россия ва Беларусь интеграциясини чуқурлаштириш бўйича 28та дастурни тасдиқлаганди. Ўшанда улар янги ҳарбий доктринани ҳам маъқуллаган.
Мавзуга оид
21:59 / 06.02.2026
Россия Эронга камида 4,4 миллиард доллар нақд пулни яширин етказди – ОАВ
13:53 / 06.02.2026
Эстония Россия билан чегарадаги икки пунктда ҳаракатни чеклайди
13:46 / 06.02.2026
Киевда 1100 дан ортиқ уй камида икки ой иссиқликсиз қолади
12:25 / 06.02.2026