Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия энг кўп шартнома имзолаган мамлакатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон 7-ўринда
Россия энг кўп шартномани Қозоғистон билан имзолаган. Келишувларнинг аксарияти ҳарбий ҳамкорлик ва космик соҳага оид.
Фото: Sputnik
Россия ўтган 30 йил давомида энг кўп шартномани Қозоғистон билан имзолаган – 248та. Бу ҳақда Истиқболли бошқарув қарорлари маркази экспертлари маълум қилди. Келишувларнинг аксарияти ҳарбий ҳамкорлик (24та) ва космик соҳага оид (23та).
Иккинчи ва учинчи ўринларда Украина ҳамда Беларусь жойлашган —231тадан шартнома. Беларусь билан шартномалар асосан кредит бериш – 24та, нефть ва газ транзити бўйича – 17та. Россия Украина билан тузган шартномаларнинг аксарияти эса турли маҳсулотлар етказиб бериш бўйича – 17та шартнома.
Тўртинчи ўринда Арманистон – 161та шартнома. Россия бу мамлакат билан энг кўп шартномани ҳарбий ҳамкорлик бўйича имзолаган – 34та.
Хитой билан ҳам 161та шартнома имзоланган. Москва ва Пекин чегараларни демаркация қилиш ва юқори даражадаги учрашувлар ўтказиш борасида 14тадан шартнома имзолаган.
6-ўринда Қирғизистон (154та), 7-ўринда Ўзбекистон (121та), 8-ўринда Тожикистон (120та) ва 9-ўринда Молдова (87та) жойлашган.
АҚШ 82та шартнома билан 10-ўриндан жой олди.
Мавзуга оид
21:03 / 28.04.2026
Россияда мигрантлар учун давлат божлари 12 баробар ошиши кутилмоқда
20:54 / 28.04.2026
Зеленский Исроилни ўғирланган донни сотиб олишда айблади
19:32 / 28.04.2026
Россия Марказий Осиёдаги ташқи ҳарбий иштирокка қарши чиқди
13:07 / 28.04.2026