Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО бош котиби Украина туфайли ҳарбий низо келиб чиқиши эҳтимоли борлигини айтди
Йенс Столтенбергнинг сўзларига кўра, Россия кучларини кўпайтиришни тўхтатмаяпти. Бу Европада қуролли низо келиб чиқишининг реал хавфи борлигини билдиради.
Фото: AP Photo/Roman Koksarov
Альянс Москва ва НАТОнинг хавфсизлик бўйича музокаралари муваффақиятсиз якунланган тақдирда Россиянинг Украинага қарши тажовузига тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди.
"Биз Россия билан очиқ ва ҳаққоний музокараларга тайёрмиз, бироқ дипломатия муваффақиятсизликка учрашига ҳам тайёр туришимиз лозим. Шу боис Россияга жуда қаттиқ сигнал йўллаймиз, агар у қўшни мамлакатга қарши ҳарбий куч қўллашга уринса, кескин оқибатлар, иқтисодий, сиёсий ва молиявий санкциялар келиб чиқади", - деди Столтенберг.
Унинг қайд этишича, НАТО Европада Украина туфайли янги ҳарбий низо келиб чиқиши мумкин деб ҳисоблайди.
"Россия кучларини кўпайтиришни тўхтатмаяпти, бу давом этяпти. Бу Европада қуролли низо келиб чиқишининг реал хавфи борлигини билдиради. Шу сабабли Россия билан мулоқот муҳим", - деди у.
Эслатиб ўтамиз, 10 январ куни Женевада АҚШ-Россия, 12 январ куни Брюсселда Россия-НАТО музокаралари бўлиб ўтади. Томонлар Украина ва Европадаги хавфсизлик масалаларини муҳокама қилиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
21:32 / 19.05.2026
200 нафарга яқин россиялик ҳарбий Хитойда яширинча тайёргарликдан ўтди – ОАВ
20:30 / 19.05.2026
Эстонияга учиб кирган Украина дрони НАТО томонидан уриб туширилди
18:27 / 19.05.2026
Россия тарихчилари Қирғизистондаги дарсликлардан “Россия мустамлакаси” иборасини олиб ташлашни сўради
18:03 / 19.05.2026