Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазирлик ўқишни хориждан имтиҳонсиз кўчиришга рухсат берилгани ҳақида тарқалган хабарга муносабат билдирди
Ижтимоий тармоқларда хориждан ўқишни «перевод» қилиш тўғрисида хабар тарқалди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ушбу хабар ёлғон эканини маълум қилди.
Тарқалган хабарда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги номидан хориждан ўқишини кўчирмоқчи бўлган талабалар ҳеч қандай имтиҳонларсиз ўқишини Ўзбекистонга кўчиришга рухсат берилиши ва кўчириш учун барча ҳужжатлар 15 февралгача қабул қилиниши билдирилган.
«Аввало, бу каби хабарлар асоссиз эканини маълум қиламиз. Тўғри тушунамиз, ахборотни биринчи бўлиб оммага тезкор етказиш – давр талаби. Аммо ҳар қандай хабарни эмас, балки текширилган, асосланган маълумотларни эълон қилиш – энг муҳим жиҳат ва журналистиканинг «олтин қоида»си эканини яна бир бор эслатиб ўтамиз!
Шу билан бирга асоссиз ва ёлғон ахборотни тарқатганлик учун қонунларимизда маъмурий ва жиноий жавобгарлик нормалари белгиланганини унутманг», – дейилади вазирлик муносабатида.
Мавзуга оид
09:36 / 01.12.2025
Қишки ўқишни кўчириш: талабалардан ариза қабул қилиш 20 декабрдан бошланади
07:50 / 13.08.2025
Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тест синовлари санаси белгиланди
19:35 / 16.07.2025
Ариза топширишдан ҳужжатни расмийлаштиришгача – ўқишни кўчиришга оид 7 саволга жавоб
22:40 / 15.07.2025