Ўзбекистон | 17:00 / 10.01.2022
9871
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда омикрон аниқлангани нима учун орадан икки кун ўтиб эълон қилингани тушунтирилди

Ўзбекистонда омикрон штамми аниқлангани нима учун орадан икки кун ўтиб эълон қилингани очиқланди.  

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Холмамат Норбоев бу ҳақда маълумот берди.

“Омикрон штамми, дастлаб, 7 январь куни аниқланди. Бироқ ушбу ташхис бўйича дунёнинг етакчи мутахассислари билан маслаҳатлашиш, узоқ текширувлар ўтказиш ва уни тасдиқлаш билан боғлиқ жараёнлар туфайли уни ўз вақтида эълон қилиш имкони бўлмади ва икки кундан сўнг жамоатчиликка маълум қилинди”, деди Холмамат Норбоев.

Аввалроқ, Ўзбекистонда омикрон штамми аниқланган хорижлик билан бир самолётда келган барча йўловчилар карантинга олингани хабар берилганди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Умидулла Рисқиевнинг сўзларига кўра, бугунги кунда республикада коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган 16 та махсус тиббиёт муассасаси фаолият юритмоқда. Ушбу муассасалар сони зарурат туғилса, 132 та, койкалар сонини эса 32 мингтага етказиш имкони бор.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид