“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ: дастурлар асосида самарали ишлар амалга оширилмоқда
Сўнгги йилларда мамлакатимизда иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли турмуш тарзини яхшилашга қаратилган туб ўзгаришлар амалга оширилмоқда. “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари асосида шаҳару қишлоқларимиз кўркига кўрк қўшилиб, янада чирой очмоқда.
Жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида кузатилаётган бу каби шиддатли ривожланиш суръатлари, энг аввало, электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг ортишига олиб келиши табиий ҳолдир.
Электр қувватига нисбатан ошиб бораётган эҳтиёжни тўлақонли қондириш, истеъмолчилар учун электр етказиб беришни сифатли таъминлаш учун тизимда қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048 сонли қарорига асосан, 2021 йилда паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш режаси бўйича 730,8 км узунликда электр узатиш тармоқлари ва 305 дона трансформатор пунктларининг қурилиш ишларини амалга ошириш белгиланган эди.
2021 йил якунигача амалда 743,4 км узунликда электр узатиш тармоқлари ва 305 дона трансформатор пунктларида қурилиш ишлари бажарилди. Шу жумладан, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига асосан ўтган йил вилоятдаги 26 та маҳалланинг электр таъминотини яхшилаш учун 195,6 км электр узатиш тармоқлари ҳамда 46 дона трансформатор пунктларининг янгидан қуриш ва реконструкция қилиш ишлари бажарилди.
Аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларни 2021-2022 йил куз-қиш мавсумини беталафот ўтишини таъминлаш мақсадида 880,7 км узунликда 0,4-110 кВ электр узатиш тармоқлари, 35-110 кВ ли 4 та куч трансформаторлари ҳамда 456 та трансформатор пунктлари, 4 та 35-110 кВ ли куч трансформаторлари ва 10 та ўчиргичлар мукаммал таъмирланди.
Туман ва шаҳар ЭТКларида қўшимча авария тиклаш учун 68 бригадалар ташкил этилиб мутахассис ходимлар жалб қилинди. Қўшимча авариявий ишларни бартараф қилишда 15 дона махсус техникалар шай ҳолатга келтирилиб, захира материаллари яратилишига эришилди.
Бундан ташқари янги турдаги ҳисоблагичларни ўрнатиш ва ишлатиш жараёнлари ҳам жадал суръатлар билан амалга оширилмоқда. Вилоят бўйича ўрнатилиши лозим бўлган 402 558 та ҳисоблагичлар аҳоли хонадонларига тўлиқ ўрнатилди. Барча туман ва шаҳар ЭТКларида DATA марказлар ишга туширилиб фаолият олиб бормоқда.
Жорий йилда паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш борасида ҳам режа дастурлар ишлаб чиқилди. 2022 йил давомида 1005,3 км узунликда электр узатиш тармоқлари ва 217 дона трансформатор пунктларининг қурилиш ишларини амалга ошириш ҳамда 1263,4 км узунликда 0,4-110 кВ электр узатиш тармоқлари, 35-110 кВ ли 4 та куч трансформаторлари ҳамда 470 та трансформатор пунктлари, 8 та ўчиргичларни мукаммал таъмирлаш ишлари режалаштирилган.
“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан аҳолини сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасидаги амалий ишлар давом этади.
“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати Ⓣ