Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда Nexia пастликка тушиб кетди
Чортоқ туманида "Nexia" автомобили пастликка тушиб кетган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 21 январь куни соат 18:00 ларда, Наманган вилояти, Чортоқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4P-117B автомобиль йўлининг 1-километрида ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган С.Т. Nexia русумли автомобилини бошқараётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, эҳтиётсизлиги оқибатида пастликка тушиб кетган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:46 / 20.06.2026
Наманганда қалбаки доллар сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
15:13 / 15.06.2026
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
10:59 / 20.05.2026