Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
Наманган вилояти ИИБ терговчиси ўз иш юритувидаги жиноят ишини тугатиб юбориш эвазига ишга алоқадор бўлмаган адвокат орқали 40 минг доллар талаб қилган. Уларнинг ҳар иккиси тезкор тадбирда қўлга олинди.
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Наманган вилояти ИИБ Тергов бошқармаси терговчиси ўзининг иш юритувида бўлган, Чуст туманида яшовчи 20 ёшли шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб, тугатиб юбориш эвазига ишга алоқадор бўлмаган адвокат орқали 40 минг доллари талаб қилган.
ДХХ ходимлари томонидан Чуст туманида тезкор тадбир ўтказилган. Унда адвокатлар ҳайъати адвокати гумонланувчининг отасидан 40 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, адвокатдан 30 минг доллар олган вақтида терговчи ҳам қўлга олинган.
Терговчига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш), адвокатга эса 212-моддаси (пора олиш-беришда воситачилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Уларга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Аввалроқ Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланганди.
Мавзуга оид
20:20 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро гуллар фестивалининг меҳмони бўлди
18:32 / 23.06.2026
Катта порахўрлар муддатининг охиригача “ўтиради”
17:48 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятини ривожлантириш бўйича муҳим топшириқлар берди
14:38 / 23.06.2026