Ўзбекистон | 07:19 / 22.01.2022
3999
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳри маҳаллаларида инфратузилмани яхшилашга 500 млрд сўм ажратилади

Шавкат Мирзиёев 21 январь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида барпо этилган вазиятларни бошқариш марказини бориб кўриб, шу ерда маҳаллабай ишлашни ташкил этиш бўйича йиғилиш ўтказди. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилда Тошкент шаҳри маҳаллаларида инфратузилмани яхшилашга бюджетдан 500 миллиард сўм ажратилиши маълум қилинди. 

Шунингдек, давлат томонидан маҳаллаларда бизнесни ривожлантиришга 476 миллиард сўм кредит ва субсидиялар берилади. Ушбу маблағлар ҳоким ёрдамчилари тавсиясига асосан, маҳалладаги энг долзарб бўлган ижтимоий ва коммунал масалаларга ҳамда тадбиркорлик лойиҳаларига йўналтирилиши айтилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлигига шу пайтгача бирорта инвестиция лойиҳаси бўлмаган 271 та маҳалла учун лойиҳалар шакллантириб, уларга инвестицияларни жалб этиш бўйича топшириқ берилди. 

Янги саноат лойиҳаларини ишга тушириб, шаҳар экспортини 2 баробарга ошириш мумкинлиги қайд этилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид