10 кунда коронавирус бўйича "Call-марказ"га мурожаатлар сони икки баробар ошди - ССВ
Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2020 йил 16 мартдан бошлаб 1003 қисқа рақамли "Call-марказ" ташкил этилган эди. Ҳозир бу ерда Тошкент давлат стоматология институти билан ҳамкорликда 3 сменада иш олиб борилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 2022 йилнинг 1-20 январь кунлари "Call-марказ"га жами 14 минг 112 та мурожаат келиб тушди.
Янги йилнинг дастлабки 5 кунида ўртача мурожаатлар сони 300-400 тани ташкил этган бўлса, навбатдаги беш кунда кетма-кет ўсиш кузатилиб, 478 тадан 761 тагача етган. 1-10 январь саналарида "Call-марказ" диспетчерлари 4512 та мурожаатни қабул қилган.
Январь ойининг иккинчи ўн кунлигидан бошлаб эса бу кўрсаткичлар сезиларли даражада ошиб, мурожаатлар сони кунига ўртача 900-1000 тага етган. Ойнинг иккинчи ўн кунлигида жами 9600 та мурожаат келиб тушган. Бу, 1-10 январь кунларига қиёслаганда, 2 баробардан зиёд кўрсаткичдир.
"Call-марказ"га қўнғироқ қилувчиларнинг катта қисми коронавируснинг янги штамми белгилари, уни даволаш йўлларига оид саволлар билан мурожаат этмоқда”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022