Жамият | 12:50
520
1 дақиқада ўқилади

“Электрон рецепт” бўйича 1003 қисқа рақамли Call-марказ ишга туширилди

Тошкент шаҳри ҳамда тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилаётган 15 та туман(шаҳар)да дори воситаларини электрон рецепт асосида бериш амалиёти жорий этилгани муносабати билан аҳоли мурожаатларига тезкор жавоб бериш мақсадида 1003 қисқа рақамли Call-марказ ташкил этилди.

Фото: Видеодан кадр

Мазкур ҳудудларда электрон рецепт орқали дори бериш амалиёти кенгайиб бориши жамоатчиликда турли саволларни келтириб чиқарган. Шу сабабли Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1003 қисқа рақамли “ишонч телефони” базасида мунтазам фаолият юритувчи алоҳида Call-марказ ишга туширилган.

Маълум қилинишича, 1003 рақами орқали малакали мутахассислар Тошкент шаҳри ва тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилаётган 15 та туман(шаҳар)да “Электрон рецепт” тизими амалиётига доир саволлар ва мурожаатларга тун-у кун жавоб бериб боради.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид