Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ғубор индикатори: Польша шаҳарларида ўпка инсталляциялари ўрнатилади
Польшада Polish Smog Alert экологик уюшмаси атроф-муҳит ифлосланишининг хатарини намойиш этмоқда. Пойтахт Варшавага ўрнатилган инсталляция аҳоли томонидан яхши қабул қилинди ва энди яна 41та шаҳарда инсон ўпкаси инсталляцияси ўрнатилади.
“Ўпка” модели оқ тусда бўлиб, ҳаводаги мавжуд барча чанг-ғубор унинг устида тўплана боради. Унинг конструкцияси шундай ясалганки, ўзи орқали ҳавони ўтказади, бунинг учун унинг орқа томонига вентиляторлар ўрнатилган. Шу тариқа, орадан бир неча ҳафта ўтгач, ўпка модели устига инган зарарли моддалардан қорайиб кетади.
Лойиҳа ташаббускори Магдалена Козловсканинг сўзларига кўра, шаҳар аҳолиси “ўпка”нинг шу тахлит кирланаётганини кўрсалар, ўзлари нафас олаётган шаҳар ҳавосининг тозалиги қанчалар муҳим эканлиги ва соғликка таъсирини янада чуқур ҳис қиладилар.
Бундай инсталляциялар айниқса ҳавонинг ифлосланиши даражаси ўлчанмайдиган ва аҳоли бундан бехабар бўлган ҳудудларда ўрнатилиши режаланган.
Лойиҳа мамлакатда иситиш мавсуми бошланган вақтда ишга тушган. Айнан шундай вақтда иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш учун мамлакатда турли ИЭСлар бор қуввати ишлайди ва бунинг оқибатида ҳавога кўплаб заҳарли моддалар ва ғуборлар ажралиб чиқади. Мамлакатнинг аксар бинолари ва хонадонлар кўмир ёқиш орқали олинадиган энергия воситасида иситилади.
Шунингдек, лойиҳа муаллифларининг фикрига кўра, “ўпка”нинг бундай қорайишини кўрган аҳоли биноларни иситиш учун камзарарли мосламалар учун бериладиган субсидияларга ҳам эътиборлироқ бўлади.
Мавзуга оид
13:50 / 31.03.2026
Тошкентда саноат зоналари ташкил қилишга мораторий эълон қилинди
17:48 / 30.03.2026
“Автомобилсиз кун” ва “Автомобилсиз ҳафта” акциялари ўтказилади
16:48 / 24.02.2026
Ўзбекистонда сунъий ёмғир ёғдириш бўйича тажриба лойиҳаси яратилади
18:56 / 22.02.2026