Қибрай туманида деҳқон хўжалиги учун ажратилган ер майдонини сотган шахслар аниқланди
Мазкур ҳолат ортидан давлат ва жамият манфаатларига 336,7 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Фуқаро Т.Х. ва бошқалар Қибрай туманида Қ. фермер хўжалигининг ижара асосида фойдаланиб келаётган ер майдонининг 30 сотихи Т.Х.га деҳқон хўжалиги юритиш учун ажратилганлигидан фойдаланиб, ушбу ер майдонини бетон тўсиқлар билан ўраб, ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан фуқаро С.га сотиб, давлат ва жамият манфаатларига 336,7 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
13:37 / 01.10.2024
Тошкент вилоятида “Жигули” ёниб кетди
11:30 / 01.10.2024
Аграр университет ҳудудидаги ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди
17:40 / 23.09.2024
Ўзгартирилган ҳукм ва суд залидан озодлик – ясама жиноятда айбланган аёл очиққа чиқди
18:26 / 16.09.2024