Ўзбекистон | 22:04 / 25.01.2022
17101
1 дақиқада ўқилади

Ички ишлар вазирлиги шахсий таркиби жамоат тартибини сақлаш ишларига жалб этилди

ИИВ мамлакат бўйлаб электр таъминоти узилиши муносабати билан барча шахсий таркиб жамоат хавфсизлиги ва йўлларда тартиб сақлаш, шунингдек фуқаролар мулкларини қўриқлаш ишларига жалб этилганини маълум қилди.

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Ўзбекистон бўйлаб электр таъминотининг фавқулодда узилиши оқибатида жамоат тартибини сақлаш, йўлларда тартибни таъминлаш, фуқаролар ва уларнинг мулкларига зиён етказилишининг олдини олиш тадбирларига Ички ишлар вазирлигининг барча шахсий таркиби жалб этилган.

ИИВ матбуот хизмати маълум қилишича, ҳозирги вақтда республикада мавжуд патруллик йўналишларига қўшимча равишда 6600 дан зиёд йўналишлар ташкил этилиб, 1400 дан ортиқ махсус автотранспорт ва 12 минг нафардан ошиқ шахсий таркиб хизмат олиб бормоқда.

«Юртдошларимиздан, хавфсизлик чоралари вақтинча кучайтирилганлигини тўғри қабул қилган ҳолда, ходимларнинг талабларига сўзсиз риоя қилишларини ва имкон қадар тунги вақтларда уйда бўлишларини сўраймиз», дейилади вазирлик хабарида.

Мавзуга оид