Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқ ҳудуди бутунлай электрсиз қолди
4 март куни мамлакат энергетика тизимида оммавий блэкаут юз берди. Бу Эрон газининг етказиб берилишидаги муаммо билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Фото: Xinhua
4 март куни Ироқда электр энергияси бутунлай ўчирилди - мамлакатнинг барча вилоятлари электрсиз қолди. Халқаро ОАВ маълумотларига кўра, мамлакат миллий энергетика тизими бутунлай тўхтаб қолган.
Ироқ Энергетика вазирлиги узилиш фактини тасдиқлади ва мутахассислар аллақачон электр таъминотини тиклаш устида иш олиб бораётганини маълум қилди. Авария сабаблари ҳозирча расман маълум қилинмаган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Ироқ энергетика тизими электр станциялари ишлаши учун фойдаланиладиган Эрондан газ таъминотига жуда боғлиқ. Ушбу таъминотдаги ҳар қандай муаммолар енг кўламли электр узилишларига олиб келиши мумкин.
Оммавий блэкаут транспорт, алоқа, шифохоналар ва бошқа ҳаётий муҳим хизматлар фаолиятида жиддий узилишларга олиб келиши мумкин.
Ҳокимият авария сабабларини текшириш тугагандан сўнг қўшимча маълумот беришни таъкидламоқда.
Мавзуга оид
23:14 / 04.03.2026
Минобдаги қирғин — урушнинг қонли рамзи
22:57 / 04.03.2026
Конгресс розилигисиз ҳарбий операция мумкинми?
21:52 / 04.03.2026
Хоминаийнинг дафн маросими номаълум муддатга қолдирилди
21:00 / 04.03.2026