Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ИЭС фаолияти қисман тикланди
Фото: Энергетика вазирлиги
Тошкент иссиқлик электр станциясининг 7 та энергоблокидан 5 таси барқарор фаолият юритишни бошлади.
Энергетика вазирлиги хабарида қайд этилишича, мамлакатнинг барча ҳудудларида, хусусан, пойтахт ва унинг атрофида электр таъминоти босқичма-босқич тикланган. Электр тармоқлари ва подстанциялар орқали истеъмолчиларга электр энергияси етказиб берилмоқда.
«Мисол учун, электр таъминотида йирик носозлик кузатилгунга қадар Тошкент иссиқлик электр станциясининг 7 та энергоблоги ишлаб турган эди. Айни пайтда эса созлаш-тиклаш ишлари олиб борилиб, уларнинг 5 таси барқарор иш фаолиятига келтирилди», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид
20:01 / 04.03.2026
«Метан заправкалар» фаолияти вақтинча тўхтатилди
19:03 / 01.03.2026
1 мартдан газ нархлари оширилгани йўқ — Энергетика вазирлиги
13:21 / 01.02.2026
Метан заправкалар фаолиятига қўйилган чекловлар юмшатилди
19:36 / 16.01.2026