Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Аёллар дафтари» орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш тизими такомиллаштирилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш мақсадида туман ва шаҳарларда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилган.
Қуйидагилар:
а) “Аёллар дафтари”ни шакллантириш, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини молиялаштириш, “Аёллар дафтари”дан чиқариш тартиби, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар ижроси мониторингини назарда тутувчи “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тўғрисида низом;
б) “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари харажатларини молиялаштиришни назарда тутувчи “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида намунавий низом;
в) “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилиш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари харид қилиш учун субсидия ажратиш тартиби тасдиқланади.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга оширишда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бўйича қуйидаги асосий йўналишларга алоҳида эътибор қаратади:
- бандликни таъминлаш;
- томорқадан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун кўмаклашиш;
- тадбиркорликка жалб қилиш;
- моддий ёрдам кўрсатиш;
- турар жой ижараси учун компенсация тўлаш, ижтимоий уйларга жойлаштириш;
- тиббий, ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш.
Белгиланишича, “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади: Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туманлар (шаҳарлар) маҳаллий бюджетлари прогнозининг ортиқча бажарилган қисмининг камида 15 фоизи миқдорида ҳар чоракда ажратиладиган маблағлар.
“Аёллар дафтари” жамғармаси маблағларининг шаклланиши
ва сарфланиши ўрнатилган тартибда Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати департаменти томонидан назорат қилиб борилади.
Мавзуга оид
20:33 / 30.07.2024
Қуйи Чирчиқ туман ҳокими ўринбосари жиноий жавобгарликка тортилди
10:26 / 03.07.2024
Ўзбекистонда 6 ойда қанча оила яраштирилгани маълум қилинди
16:50 / 24.06.2024
Сенат раиси “Раҳбар аёллар мактаби” тингловчилари билан учрашди
10:42 / 02.06.2024