Ўзбекистон | 10:29 / 28.01.2022
2000
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда фуқарога ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бермоқчи бўлган инспекторга жиноят иши қўзғатилди

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Сурхондарё вилояти Ангор туманида ўқишга қатнамаган фуқарога ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган инспекторга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Ангор туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда “Ватанпарвар” ташкилоти Ангор тумани ўқув спорт техника клуби кадрлар бўйича инспектори С.М. фуқаро А.га “Б” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини 1 ой муддатда ўқув машғулотларига қатнашмасдан олиб бериш эвазига 1,9 млн сўм олгани аниқланган. Текширув давомида ихтиёрий равишда қайтарган 1 млн сўми ашёвий далил сифатида олинган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид